Ўзбекистон делегацияси МДҲ ПАнинг 57-ялпи мажлисида иштирок этади

МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессияси тадбирлари бўлиб ўтади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Санкт-Петербургда 21-22 ноябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеясининг (ПА) кузги сессияси тадбирлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳамдўстлик мамлакатлари парламент делегациялари раҳбарлари 21 ноябрь куни МДҲ ПА Кенгаши йиғилишида иштирок этади. Унга МДҲ ПА Кенгаши раиси, Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко раислик қилади.
Шу куннинг ўзида бўлиб ўтадиган тадбирлар:
МДҲ ПА доимий комиссияларининг иқтисодиёт ва молия, сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик, ҳуқуқий масалалар бўйича мажлислари;
Ҳамдўстлик мамлакатлари ёш парламентарийлари МДҲ Ёшлар Парламентлараро Ассамблеясининг МДҲда Кўнгиллилар Ҳаракати йилига бағишланган йиғилиши ва “Замонавий жамиятда кўнгиллилар ҳаракати” давра суҳбати;
“МДҲда сайловларни халқаро кузатишнинг 30 йиллиги: тажриба ва амалий натижалар” мавзусида халқаро конференция.
“22 ноябрь куни Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон парламент делегациялари МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг 57-ялпи мажлисида иштирок этади”, — дейилади хабарда.
Демократияни ривожлантириш ва МДҲ давлатларининг давлат суверенитетини ҳимоя қилишда сайлов жараёнларини халқаро мониторингининг ўрни унинг асосий мавзуси бўлади. Шунингдек, қатор ижтимоий-экологик ҳужжатлар, давлат бошқаруви, фан ва таълим соҳаларига оид қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашиш ниятини тасдиқлади