ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Икки ўзбек саблячиси Жаҳон кубогининг финалида беллашишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Тошкент мезбонлик қилаётган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида яккалик беллашувлари якунланди. Йигитлар ўртасидаги баҳсларнинг финалида икки ўзбек спортчиси олтин медаль учун жанг қилди.
"Ҳал қилувчи босқичгача барча рақибларини мағлуб этган Исломбек Абдазов ҳамда Зуҳриддин Қодиров ўртасидаги финал ҳам муросасиз кечди. Якунда Абдазов 15:14 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди", — дейилади хабарда.
Исломбек Абдазов (Ўзбекистон)
Зуҳриддин Қодиров (Ўзбекистон)
Адем Купели (Туркия)
Оскар Важда (Венгрия)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фернанда Эррера Тошкентда старт олган Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлди.