Иқлим ўзгариши: Нарбаева Бокудаги форумда қандай таклифларни илгари сурди?

Форум иштирокчилари иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва уларга мослашув жараёнларини молиялаштириш масалаларини муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Бокуда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси иштирок этмоқда, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Конференция доирасида иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва уларга мослашув жараёнларини молиялаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган қатор форумлар ташкил этилмоқда.
Члены парламента Узбекистана приняли участие в Конференции ООН по изменению климата в Баку
“Форумда иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва янги ташаббусларни амалиётга кенг жорий этишда парламентлар даражасида ҳамкорлик кенг истиқболга эга эканлиги эътироф этилди. Ўз навбатида, ҳозирги таҳликали ва глобал экологик муаммолар авж олаётган замонда ушбу вазифаларни амалга оширишда Парламентлараро иттифоқнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда ортиб бораётгани қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Члены парламента Узбекистана приняли участие в Конференции ООН по изменению климата в Баку
Нарбаева бу йўналишда қуйидагиларни амалга ошириш кераклигини қайд этиб ўтди:
барча парламентлар қонунчилик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш;
парламентларнинг илмий-тадқиқот институтлари, марказлари, ёшлар парламентлари ўртасида мунтазам ҳамкорлигини таъминлаш;
биргаликда тадқиқотлар ўтказиш;
илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва ҳукуматларга тақдим этиш амалиётини кенг жорий этиш.