Европа ўлмоқда — Илон Маск

Маск Европа ҳақида даҳшатли баёнот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Америкалик миллиардер Илон Маск Х ижтимоий тармоғида Европа аҳолисининг йўқ бўлиб кетиши ҳақида маълум қилди.
Илон Маск Европа Иттифоқи мамлакатларида туғилиш кўрсаткичлари ҳақидаги нашрни "Европа ўлмоқда", дея изоҳлади.
Нашр этилган маълумотларга кўра, Испанияда туғилиш даражаси 1,16 ни ташкил этди. Италияда - 1,24. Полшада - 1,29. Германия ва Францияда - мос равишда 1,46 ва 1,79.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дунё аҳолисининг истиқболлари бўйича июль ойидаги ҳисоботига кўра, 2080-йилларнинг ўрталарида дунё аҳолисининг энг юқори чўққисига чиқиши, 2024 йилдаги 8,2 миллиарддан тахминан 10,3 миллиардга кўтарилиши ва аср охирига келиб бу кўрсаткич яна 10,2 миллиардга етиши кутилмоқда.