Ўзбекистонлик қиличбоз Тошкентдаги Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлди

Ўзбекистон вакили финалда нейтрал мақомда жанг қилган Полина Мишакинани 15:13 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фернанда Эррера Тошкентда старт олган Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Фернанда Эррера - победительница этапа Кубка мира по сабле
Кеча Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бошланди. Мусобақани қизлар ўртасидаги беллашувлар очиб берди.
Фернанда Эррера - победительница этапа Кубка мира по сабле
Фернанда Эррера - победительница этапа Кубка мира по сабле
Барча баҳсларда рақибларидан яққол ажралиб турган Фернанда Эррера якунда олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистон вакили финалда нейтрал мақомда жанг қилган Полина Мишакинани 15:13 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди.
Фернанда Эррера - победительница этапа Кубка мира по сабле
Фернанда Эррера (Ўзбекистон) олтин, Полина Мишакина (нейтрал спортчи)кумуш, Ксения Коня (Венгрия) ва Мария Третякова (нейтрал спортчи) бронза медалларини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик қиличбозлар жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритишди