Ереванда Яқин хориж ва Европа давлатларидаги россиялик ватандошлар медиа-форуми бўлиб ўтди

Форумда МДҲ ва Европанинг 14 давлатидан 50 дан ортиқ иштирокчи – рус тилидаги оммавий ахборот воситалари ва ватандошлар ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik, Алишер Акимбаев. 10-14 ноябрь кунлари Ереванда Москва ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти ҳамда Москва ватандошлар уйи кўмагида ташкил этилган “Яқин хориж ва Европа давлатларидаги россиялик ватандошлар” медиа-форуми бўлиб ўтди.
Форумда МДҲ ва Европанинг 14 давлатидан 50 дан ортиқ иштирокчи – рус тилидаги оммавий ахборот воситалари ва ватандошлар ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбир олдидан Москванинг рус тилидаги хорижий оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатларига бағишланган видео тақдимот намойиш этилди. Москва ватандошлар уйи директори ўринбосари Сергей Макшанцев ташкилот фаолияти ҳақида гапириб, журналистларни форумни фаол ёритишга чақирди.
Москва шаҳар ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаментининг ватандошлар билан ишлаш ва ахборот сиёсатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Владимир Гринко Москва ҳукумати вазири, Москва шаҳар ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти раҳбари Сергей Черёмин номидан иштирокчиларга салом йўллади. Черёмин рус тилидаги оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш Москва ҳукумати учун устувор вазифа бўлиб қолади, дея таъкидлади. Қайд этилишича, рус тилидаги медиа ҳамжамиятининг касбий муаммолари ва вазифаларини муҳокама қилиш учун доимий майдон яратишга ҳаракат қилинади.
Медиафорум российских соотечественников в Ереване
Шунингдек, медиа-форум иштирокчиларига Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг видеомурожаати ҳам намойиш этилди.
Унинг таъкидлашича, 2022 йилдан буён ушбу форматда ўтказиб келинаётган учрашув рус тилидаги хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, ватандошлар ташкилотлари аъзолари ва россиялик экспертларни бирлаштирган бугунги кун тартиби билан доимо ажралиб туради.
Бу сафар ташкилотчилар коммуникация ва медиа фаолиятининг янги технологияларини ўзлаштириш учун амалий қизиқиш уйғотадиган бой тадбирлар дастурини тайёрлади.
“Шубҳасиз, форум доирасидаги учрашув рус дунёсини ахборот маконида мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳозирги воқеликда бу умумий вазифанинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш қийин”, — деди Захарова.
Унинг таъкидлашича, келгуси йил, том маънода, бир неча ойдан кейин Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги нишонланади. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда коллектив Ғарб томонидан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ риторика ва Иккинчи Жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқишга уринишлар кескинлашди.
“Ишончим комилки, диаспора оммавий ахборот воситалари ва ватандошлар ташкилотлари фашистлар Германияси устидан ғалаба қозонишда Совет Иттифоқи халқларининг қўшган ҳал қилувчи ҳиссасини алоҳида таъкидлаган ҳолда, хотира ва байрам тадбирларини ёритишда фаол иштирок этадилар”, — деди Россия ТИВ вакили.
Форум давомида иштирокчилар “Москва Медиа” холдинги фаолияти билан ҳам танишдилар. “Москва 24” телеканалининг бош продюсери Дмитрий Грачев телеканалнинг янги форматлари ва рақамлаштиришнинг аҳамияти ҳақида гапирди. “Радио Москвы”, “Москва FM” ва “Capital FM” радиоканаллари бош муҳаррирлари билан бўлиб ўтган учрашувда журналистлар ушбу медиалар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.
Форумнинг иккинчи қисми “Вечерняя Москва” шаҳар газетаси фаолиятига бағишланди. Медиахолдинг бош директори Георгий Рудницкий ва медиа-марказ раҳбари Елена Плешивцева замонавий таҳририят фаолияти тажрибаси билан ўртоқлашди.
Форумнинг биринчи куни МДС бош мутахассиси Игорь Чекуновнинг ижтимоий тармоқлар ва телевидение учун янгиликлар видеороликларини яратиш мавзусидаги маҳорат дарси билан якунланди. У интерактив тарзда иштирокчиларга видеороликни яратишнинг барча босқичлари: сценарийси, суратга олиш, монтаж қилиш, шунингдек, видеони ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш ҳақида гапириб берди.
Медиафорум российских соотечественников в Ереване
Форумнинг иккинчи кунида журналистикада замонавий технологиялардан фойдаланишнинг асосий масалалари муҳокама қилинди. Москва давлат университети катта ўқитувчисиКсения Конкина нейрон тармоқлар ва улардан журналистик амалиётда фойдаланиш ҳақида гапирди. У сунъий интеллект ривожланишининг қисқача тарихини тақдим этди ва журналистлар ишида сунъий интеллект хизматларидан фойдаланиш мисолларини кўрсатди.
“Москва Медиа” бош муҳаррири ўринбосари Максим Димов радиоэшиттириш соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди.
"Кечки Москва - пойтахт ҳаётининг катализатори ва барометри" якуний бўлими иштирокчиларга энг машҳур шаҳар газеталаридан бирининг иши билан танишиш имкониятини берди.
Журналистларга Москванинг рус тилидаги хорижий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлари ҳақида маълумотлар берилди ва уларнинг саволларига жавоб қайтарилди. Иштирокчилар ўз мамлакатларидаги рус тилидаги матбуот билан боғлиқ вазиятни ўртоқлашдилар, муаммоларни муҳокама қилдилар ва ҳамкорлик учун ғояларни таклиф қилдилар.