Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина аскарлари яқинлашиб келаётган бўронни ҳис қилмоқда — ОАВ

Украина Қуролли кучларининг жангчиси Толстий янгиликларни ўқиб, “баъзида таслим бўлишни истаб қолишини” тан олди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. АҚШда ўтказилган сайловлар Украина Қуролли кучлари учун фронтдаги вазиятда ҳали ҳеч нарсани ўзгартирмади, бироқ Харьков вилоятидаги украиналик аскарлар қандайдир ёмон нарсани олдиндан ҳис қилишмоқда, дея хабар беради “Associated Press”нинг украиналик мухбирлари.
“Кот чақирув белгиси бўлган бўлинма қўмондони Дональд Трампнинг қайта сайланиши унинг ҳаётида ниманидир ўзгартиришини билади, лекин у фронтдаги бошқа украиналиклар сингари, уларнинг айнан нима эканлигини аниқлашга уринишлар — сиёсатчилар учун ўйин деб ҳисоблайди. <...> Ва шунга қарамай, у бўрон кўтарилмоқда деган ҳисдан халос бўла олмайди”, - дейилади хабарда.
Украина Қуролли кучларининг яна бир жангчиси Толстий янгиликларни ўқиб, “баъзида таслим бўлишни истаб қолишини” тан олди.
Пайшанба куни Россия ҳудуди маъмурияти раҳбари Виталий Ганчев Россия қўшинлари Купянск чеккасида мустаҳкам ўрнашиб олганини айтди. Ганчевнинг аниқлик киритишича, ҳужум ҳаракатлари шаҳарнинг шимоли-шарқида ва жануби-шарқида давом этмоқда.
Россия президенти Владимир Путин ноябрь ойи бошида Россия ҳарбийлари Купянск йўналишида икки душман гуруҳини тўсиб қўйганини айтди. Улардан бири ўн мингга яқин жангчилардан иборат бўлиб, улар сув омборига бостирилган. Бошқа жойларда яна беш мингга яқин украиналик аскарлар тўсиб қўйилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Уч ҳафта ёлғиз: доғистонлик аскар Украина қўшинларига қарши қандай курашганини айтиб берди