Компаниялар хабарлари
Ушбу бўлимда компаниялар фаолиятига оид янгиликлари ҳамда турли муассасалар билан ҳамкорлик доирасида юритилаётган лойиҳалар ҳақидаги хабарлар чоп этилади.

Санкт-Петербург ўзбекистонлик сайёҳларни таклиф қилади

Россиянинг шимолий пойтахти, уч асрга мансуб меъморчилик ва маданий ёдгорликлар хазинаси Санкт-Петербург ўзбекистонлик сайёҳларга нималарни таклиф қилиши мумкин?
Sputnik
Санкт-Петербург дунёдаги энг гўзал шаҳарлардан бири бўлиб, у ўз меҳмонларига қизиқарли вақт ўтказиш учун кўплаб вариантларни таклиф этади. Ҳар бир инсон қадимий сайёҳлик қадамжойларни харитада яқинда пайдо бўлган янгилари билан бирлаштириб, ўзига хос қизиқарли жойларни топиши мумкин.
Сайёҳлар Санкт-Петербург билан танишишни Пётр I даврида қурилган бароккодан Шимолий модернгача бўлган уч асрлик меъморий ёдгорликлар жамланган шаҳарнинг тарихий марказидан бошлайдилар.
Эрмитаж
Меҳмонларга, шунингдек, музейларнинг бадавлат бисоти ва шаҳардаги гуркираган маданий ҳаёт ҳам ёқади. Петербургнинг ташриф қоғозларидан бири бу — Давлат Эрмитажидир. Россиядаги энг қадимги ва энг машҳур хорижий санъат асарлари жамланган Эрмитаж — ўз моҳияти бўйича дунёнинг машҳур Лувр, Метрополитен, Британия музейи каби музейлар билан бир поғонада туради.
Санкт-Петербургга саёҳатни Петергоф, Царское село, Павловск, Гатчина каби сарой-парк ансамблларига ташриф буюриб давом эттириш мумкин. Романовлар сулоласининг севимли қароргоҳларидан бири - Царское Селодир. Унинг ҳудудида Буюк рус шоири Александр Пушкин ўқиган Царское Село лицейи, шунингдек, ўзининг Қаҳрабо хонаси билан машҳур бўлган ҳашаматли Екатерина саройи жойлашган. Кўпчилик бу сеҳрли маконни кўришни орзу қилади ва ҳатто уни дунёнинг саккизинчи мўъжизаси деб атайди.
Посетительница у Екатерининского дворца в Государственном музее-заповеднике "Царское Село" в Пушкине
Санкт-Петербургда саёҳат қилиш учун кенг имкониятлар бу билан чекланмайди. Шаҳарда ҳар йили янги сайёҳлик ва маданий географиянинг креатив жойлари билан мегаполиснинг замонавий қиёфасини очиб берадиган янги йўналишлар пайдо бўлмоқда. Шаҳарда туризмнинг ўзига хос турлари ҳам фаол ривожланмоқда. Саёҳатчилар саноат объектлари бўйлаб ғайриоддий экскурцияга ташриф буюришлари, дам олиш кунларини соғломлаштириш курортида ўтказишлари ёки янги гастрономик кашфиётлар қилишлари мумкин.
Петербург Россиянинг бошқа минтақалари билан танишиш учун идеал бошланғич нуқта бўлиши мумкин. "Икки шаҳар - миллион таассуротлар" лойиҳаси Санкт-Петербург ва Москвага ташриф буюриш билан ноодатий йўналишни тузишга ёрдам беради. Совуқ шимолий табиатнинг гўзаллигини, тарих ва маданиятнинг бойлигини кашф этишни истаганлар учун "Россиянинг кумуш маржонлари" деб номланган минтақалари бўйлаб саёҳатлар мос келади.
Тадбирларни режалаштирувчилар учун шаҳар ноёб кўргазма ва конгресс майдончалари, турли формат ва тоифадаги меҳмонхоналар, ривожланган транспорт тармоғи, кўплаб экскурция дастурларини таклиф этади. Ҳар йили Россиянинг Шимолий пойтахтида турли миқёсдаги юзлаб бизнес форумлар ўтказилади. Шу жумладан, Петербург халқаро ротация тадбирларини ўтказишда катта тажрибага эга. Конгресс-кўргазма бюроси Невадаги шаҳарни ишбилармонлик туризми соҳасида тарғиб қилиш билан шуғулланади.
21-23 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Ипак йўлидаги туризм 2024" Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасидаги шаҳар стендида Санкт-Петербургдаги жорий туристик таклифлар ҳақида кўпроқ билиб олишингиз мумкин.