ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Намойишчилар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари орасида қисқа тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.
Жума куни эрталаб Абхазия парламенти Россия билан сармоявий битимни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқишни кейинги ҳафтага қолдирган эди. Аммо ушбу битимга қарши бўлган намойишчилар тарқалиш ниятида эмасликларини эълон қилишди.
Улар юк машинасида парламент ҳудуди деворининг бир қисмини бузишди. Шундан сўнг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи кучлар у жойни ўт ўчириш машинаси билан тўсиб қўйишди.
Мухолифат Россия юридик шахслари томонидан республика ҳудудида сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга қарши.

30 октябрь куни Москвада имзоланган келишув Россия компанияларига Абхазияда сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради. Абхазия парламентининг халқаро алоқалар қўмитаси раҳбари Алхас Барциц аввалроқ таъкидлаганидек, Абхазия ўз-ўзидан ўз иқтисодиётининг асосий, фундаментал соҳаларини тиклаш учун маблағ топа олмайди.