Россия компанияси Ўзбекистонда маиший ва автокимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Завод йилига умумий ҳажми 8,6 минг тоннагача бўлган 200 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаради.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Россия Федерациясининг компанияси Ўзбекистонда маиший ва автокимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда Россиянинг республикадаги савдо ваколатхонаси хабар берди.
Россиянинг “ТД ГраСС” МЧЖ Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги "Чирчиқ" технопаркида автомобиль ва маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ишга туширди.
“Чирчиқ Россия-Ўзбекистон технопаркида Россиянинг GRASS компаниясининг автомобиль ва маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, завод йилига умумий ҳажми 8,6 минг тоннагача бўлган 200 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаради. Лойиҳа доирасида 90 та иш ўрни яратилди, инвестициялар ҳажми 5 миллион доллардан ошди.
Мазкур компания Россиянинг профессионал ювиш воситалари, шунингдек, автокимё ва автокосметика ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
Чирчиқ технопаркида қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда - видео