Россиялик ишбилармонлар Ўзбекистон бозоридаги имкониятларни ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Россиянинг йирик бизнес ҳамжамиятлари ҳамда Россиядаги ўрта ва йирик бизнес топ-менежерларини ўз ичига олган “Биринчилар клуби” вакиллари учрашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Россия ишбилармон доиралари ва топ-менежерлари билан мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Россиянинг йирик бизнес ҳамжамиятлари ҳамда Россиядаги ўрта ва йирик бизнес топ-менежерларини ўз ичига олган “Биринчилар клуби” вакиллари учрашди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Россия ишбилармон доиралари ва топ-менежерлари билан мулоқот бўлиб ўтди
Мулоқот форматидаги тадбирларда тадбиркорлик ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг ўрни, Ўзбекистон бозори салоҳияти, икки мамлакат ишбилармонлари учун очилаётган имкониятлар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида мамлакатнинг сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятига оид маърузалар ва тақдимотлар, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларининг сармоявий жозибадорлигига алоҳида эътибор қаратилаётган индивидуал тақдимотлар тингланди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, қўшма бизнес лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма корхоналарни кўпайтириш, савдо-иқтисодий ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Россия ишбилармон доиралари ва топ-менежерлари билан мулоқот бўлиб ўтди
“Биринчилар клуби” спикерлари ва экспертлари Ўзбекистон ва Россияда бизнеснинг қайси тармоқлари бугунги кунда кўпроқ ривожланганлигига ҳам эътибор қаратиб, логистика, IT ва сармоя соҳаларига алоҳида эътибор қаратишди.
"Биринчилар клуби" 2017 йил апрелда ташкил топган. Бугунги кунда у Россия бизнес ҳамжамиятининг 900 нафардан ортиқ аъзоси ва Россия бозорининг 26 та соҳаси етакчилари бўлган топ-менежерларни бирлаштиради.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Россия ишбилармон доиралари ва топ-менежерлари билан мулоқот бўлиб ўтди
Клубнинг асосий мақсади – бизнеснинг мураккаб муаммолари очиқ мулоқотда ҳал қилинадиган, қўшма лойиҳалар амалга ошириладиган ҳамда бизнеснинг ўсиши ва ривожланиши учун янги имкониятлар очиладиган ишонч маконини яратиш.