ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ноябрь охиригача Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида ишбилармонлик фаоллигининг ижобий тенденцияси сақланиб қолади, дея прогноз қилмоқда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Макроиқтисодий сиёсат департаменти.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқининг барча мамлакатларида иқтисодий фаолликнинг бир-бирига тўғри келадиган ва етакчи кўрсаткичлари динамикасига мувофиқ, иқтисодий фаолликнинг ижобий динамикаси 2024 йилнинг ноябригача давом этади”, — дейилади хабарда.
Тикланиш босқичида бўлган Арманистон ва Қозоғистонда ўсишнинг тезлашиши кутилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодий фаолликнинг энг юқори чўққиси ўтган Беларусь, Қирғизистон ва Россияда ўсиш, аксинча, секинлашади.