Шавкат Мирзиёев Бокуда кимлар билан учрашди — фото

Мирзиёев Қозоғистон, Тожикистон, Гвинея-Бисау, Финляндия ва Черногория президентлари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP29 саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қатор давлат етакчилари ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Гвинея-Бисау президенти Умару Сисоку Эмболо билан қисқа учрашувлар ўтказди.
Финляндия президенти Александр Стубб билан учрашувда янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш учун металлургия, электротехника, кимё, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини тайёрлаш таклиф этилди.
Президент Узбекистана провел встречу с Президентом Финляндии
“2025 йил январь ойида Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди. Таълим ва экология соҳасидаги алмашинувларни мустаҳкамлаш, шу жумладан БМТнинг Оролбўйи учун Траст жамғармаси фаолиятида Финляндиянинг фаол иштирок этиши истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Состоялась встреча Президента Узбекистана с Президентом Черногории
Бокуда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича COP29 конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёев Черногория президенти Яков Милатович билан ҳам учрашув ўтказди.
“Иқтисодий кун тартибини ишлаб чиқиш учун Ҳукуматлараро комиссия тузиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда Тошкент шаҳрида бизнес форуми билан биргаликда ўтказиш таклиф этилди. Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича асосий битимлар тайёрланади, устувор йўналишларда саноат кооперациясини ривожлантиришга доир "йўл харитаси" ишлаб чиқилади”, — дейилган хабарда.
Ўзбекистон етакчиси, шунингдек, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир билан учрашди.
Президент Узбекистана подчеркнул важность расширения полномасштабного партнерства с Исламским банком развития
Давлат раҳбари Ислом тараққиёт банки билан шериклик жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. ИТБ билан лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошди, уларнинг 40 фоизи хусусий секторга тўғри келмоқда.
Мамлакат саноати ва тоғ-кон тармоғидаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда ИТБнинг иштироки юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Президент Узбекистана подчеркнул важность дальнейшего расширения сотрудничества с ICESCO
Қолаверса, президент Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди. Амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма гуманитар лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. ICESCO билан ҳамкорлик бўйича миллий комиссияни тезроқ тузиш муҳимлиги қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафальда Дуэртени қабул қилди.
Президент Узбекистана выступил за активизацию сотрудничества с Зеленым климатическим фондом
Жамғарма томонидан Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари салоҳиятини ривожлантириш ва миллий мослашув режаларини ишлаб чиқишга кўмак кўрсатилаётгани юқори баҳоланди.
“Ҳозирги кунда қўшма лойиҳалар портфели 160 миллион долларни ташкил этиб, сув ресурсларини бошқариш, "яшил" энергетикани ривожлантириш, "яшил" молиялаштириш ва бошқа бир қатор устувор йўналишларни қамраб олган. Бундан ташқари, 5 миллиард долларлик иккита минтақавий ва 500 миллион долларлик учта миллий лойиҳа ишлаб чиқилмоқда”, — дейилади хабарда.
Инновацион кўкаламзорлаштириш ва ерларни барқарор бошқариш, Оролбўйидаги ижтимоий-экологик вазиятни яхшилаш дастурларини амалга ошириш орқали шерикликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.