Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари биргаликда ўқув машғулот бошлашди

“Ханжар-2024” ҳамкорликдаги Ўзбекистон-Қозоғистон ўқув машғулоти бошланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Марказий ҳарбий округда жойлашган “Фориш” тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаманти хабар берди.
“Ханжар-2024” номли ўқув машғулотининг очилиш маросими, машғулот режаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Қайд этилишича, 10 кун давом этиши кўзда тутилган махсус-тактик ўқув йиғинида кўплаб амалий машқлар бўйича ўзаро тажриба алмашилади.
Ўқув давомида ҳарбий хизматчилар қуйидагиларни амалга оширади:
турли жанговар қуроллардан отиш;
шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш;
ҳаракатларни таҳлил қилиш.
Шунингдек, ўқув йиғини давомида меҳмонлар учун миллий таомлар куни, футбол мусобақаси ҳамда Самарқандга саёҳат тадбирлари ўтказилади.