Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатларида чорвачиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Агросаноат мажмуи масалалари бўйича маслаҳат қўмитаси йиғилишида Иттифоқ аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ёндашувларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида чорвачиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Агросаноат мажмуи масалалари бўйича маслаҳат қўмитаси йиғилишида Иттифоқ аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ёндашувларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар наслдор қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг ирсий касалликлари рўйхатига уларнинг генетик салоҳиятини яхшилаш, сифатсиз маҳсулот ва касаллик ташувчиларни кўпайтиришдан истисно қилишга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади.
Шунингдек, уларнинг наслчилик ва маҳсулдорлик сифатини баҳолашнинг холислиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида Иттифоқда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини баҳолаш (тоифалаш) бўйича ягона ёндашувлар келишиб олинди.
Қолаверса, аъзо давлатлар ўртасида агросаноат мажмуаси, қўшма агроинновация марказлари соҳасида технологик ҳамкорлик имкониятларини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, тақсимлаш ва ташиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Маслаҳат қўмитаси аъзолари Иттифоқ аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича ёндашувларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда шакар ишлаб чиқариш ортди