Енгил атлетика: ўзбекистонлик спортчилар Хитойдаги мусобақада бешта медалга эга чиқишди

Хитойнинг Урумчи шаҳрида енгил атлетика бўйича Марказий Осиё давлатлари ўртасида ёпиқ иншоотлардаги халқаро мусобақа бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар халқаро мусобақада 5 та медални қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Хитойнинг Урумчи шаҳрида енгил атлетика бўйича Марказий Осиё давлатлари ўртасида ёпиқ иншоотлардаги халқаро мусобақа бошланди.
Ёш тоифалари бўйича ташкил этилаётган турнирнинг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этиб, кўплаб йўналишларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.
Ғолиблар:
Олтин медаль: U16: Достонбек Абдумуталов (ядро улоқтириш), U16: Анастасия Силченкова (1500 метрга югуриш), U18: Ангелина Гречкина (узунликка сакраш), катталар: Амир Нагаев (баландликка сакраш).
Бронза медаль: U18: Ойбек Зарифжонов (ядро улоқтириш).
Бугун Анастасия Силченкова (U16) 3000 метрга югуриш, Лейла Қамбарова эса (U18) баландликка сакраш баҳсларида медаллар учун курашади.