ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига етиб борди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибига мувофиқ, Ғазо ва Ливандаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилади.