ММА бўйича жаҳон чемпионати: Ўзбекистон ёшлар жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Катталар ўртасидаги беллашувлардан кейин ёшлар ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik.Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилган аралаш жанг санъати (ММА) турлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Катталар ўртасидаги беллашувлардан кейин ёшлар ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Шиддатли беллашувларда спортчилар 4 та олтин, 4 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғаришди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Олтин медаль: -65.8 кг: Зафаржон Асатов, -97 кг: Миржалол Уралов, -65.8 кг: Музаяна Садриддинова, -79.4 кг: Хуршида Розиқова.
Кумуш медаль: -52.2 кг: Фирдавс Атамурадов, -83.9 кг: Сарварбек Ҳасанов, -70.3 кг: Раъно Насриддинова, -74.8 кг: Маҳлиё Абдуманнопова.
Бронза медаль: -56.7 кг: Шоҳжаҳон Темиров, -61.2 кг: Илҳомжон Борисов, -65.8 кг: Суҳроб Бойматов, -88.4 кг: Исломбек Қувончиев, -93 кг: Юсуфбой Аҳмедов, +97 кг: Муҳсинжон Мўминжонов, -65.8 кг: Одинахон Абдуғаниева, -74.8 кг: Шоҳсанам Аманиязова, -79.4 кг: Хадичабону Турсунқулова.
ММА бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди