Ғарб Комил Алламжоновга қилинган ҳужумда “чечен изи”ни топди — Рамзан Қодиров

Қодиров: баъзи ОАВлар етарли асосларсиз "чечен изи" ҳақидаги версияни менга боғлашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ғарб Ўзбекистонда Комил Алламжоновга қилинган ҳужумда “чечен изи”ни топди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Ўзбекистонда бир неча ҳафта олдин ичида мамлакат президенти маъмуриятининг собиқ ходими бўлган машина ўққа тутилган эди. Ҳеч ким жабрланмади. Гумонланувчилардан бири аллақачон ҳибсга олинган, тергов барча алоқадор шахслар ва суиқасд сабабларини аниқлаши керак. Аммо, натижаларни кутмасдан, мамлакатдаги ғарбпараст ва баъзи мухолифат оммавий ахборот воситалари етарли асосларсиз "чечен изи" ҳақидаги версиядан фойдаланишди ва кейин бу изни бутунлай менга келтириб қўйишди”, — деб ёзади Чеченистон раҳбари.

У бу провокацион ёлғонга жавоб бермаслигини айтди ва президент Шавкат Мирзиёев сиёсати туфайли Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот тизимидаги ишлар аъло даражада эканини таъкидлади.

“Ўзбекистондаги азиз биродарларим ва мен бу провокацион ёлғон ахборот ортида ким турганини албатта аниқлаймиз”, — деб ёзди Қодиров.

Октябрь ойида Тошкент вилоятида номаълум шахслар автомашинага қарата ўқ узган. Ичкарида Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов бўлган. Ҳужум натижасида ҳеч ким жабрланмаган.