ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош консуллигида Урал давлат иқтисодиёт университети доценти Элина Зокирова билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатда саноат туризмини жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди, дея хабар берди “Дунё” АА.
Томонлар таълим соҳасидаги лойиҳалар юзасидан фикр алмашишди.
Ўзбекистонда саноат туризми ва менежмент соҳаларида тадбирларни биргаликда ташкил этиш, қўшма кадрлар тайёрлаш дастурларини йўлга қўйиш, бир қанча йўналишларда ҳамкорлик қилиш ва уни янада юқори босқичга олиб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги туризм бошқармалари ходимлари учун туризм соҳасида онлайн маҳорат дарслари ўтказишга келишиб олишди.