ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Владимир Зеленский атрофидаги ҳарбий харажатлар билан боғлиқ барча ҳужжатларни шошилинч тозалаш бошланди. Бу ҳақда Россия жамоат палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов РИА Новостига маълум қилди.
“Зеленский атрофидагилар қурол-яроғ, ўқ-дорилар етказиб бериш ва пул ажратиш билан боғлиқ барча ҳужжатларни шошилинч равишда тозалашни бошлагани ҳақида ишончли маълумотлар олинмоқда. Улар буни НАТО ва Америка расмийлари билан биргаликда амалга оширадилар”, — деди Рогов.
Унинг сўзларига кўра, тозалашдан мақсад фирибгарлик ва пул ўғирланганлик далилларини яшириш истаги, чунки Киев режими АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Украинага барча ҳарбий таъминотларни текширишни бошлашини аниқ тушунади.