ММА бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Тошкентда аралаш жанг санъати турлари бўйича жаҳон чемпионатида катталар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жанг санъати турлари бўйича жаҳон чемпионатида фахрли биринчи ўринни эгаллади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Тошкент мезбонлик қилаётган аралаш жанг санъати турлари бўйича жаҳон чемпионатида катталар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди.
Взрослая команда стала первой на ЧМ по ММА
Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Спортчилар муросасиз баҳслар давомида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Взрослая команда стала первой на ЧМ по ММА
Батафсил:
Олтин медаль: -61.2 кг: Жамшид Тиллаев, -65.8 кг: Зафар Рашидов, -97 кг: Асрорбек Анваржонов.
Кумуш медаль: -52.2 кг: Қарши Усмонов.
Бронза медаль: -56.7 кг: Фирдавс Ҳайитматов, -93 кг: Шамшод Шукуров, -97 кг: Исломбек Қодиров, +97 кг: Ҳумойиддин Мухторов, -46.7 кг: Наталя Кадирова, -70.3 кг: Ўғилой Жуманова, -74.8 кг: Гулсара Казакбаева, -79.4 кг: Машҳура Йўлдошева.
Бугун ёшлар ўртасида финал беллашувлари ўтказилади. Унда 8 нафар спортчи чемпионлик учун жанг қилади.