ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Sputnik Ўзбекистон таҳририяти ходимларини фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Сотрудники редакции Sputnik Узбекистан, а также других хабов информагентства получили грамоты и благодарности от генерального секретаря СНГ Сергея Лебедева
© Sputnik
Тaқдирлаш маросими Москвадаги “Ўзгарувчан дунёда медиа ривожи” МДҲ давлатлари медиа-форуми доирасида бўлиб ўтди.
Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси “Рус тили миллатлараро мулоқот тили сифатида” йили доирасида ва Sputnik ахборот агентлигининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирларни ахборот билан таъминлашдаги фаол ишлар ва катта шахсий ҳиссани қайд этди.
Сотрудники редакции Sputnik Узбекистан, а также других хабов информагентства получили грамоты и благодарности от генерального секретаря СНГ Сергея Лебедева
© Sputnik
Медиафорум бугунги медиа муҳитини таҳлил қилиш, истиқболларни прогнозлаш ва медиаиндустрияни ривожлантириш рискларига қарши курашиш механизмларини ишлаб чиқиш, МДҲ мамлакатлари медиа ҳаётининг энг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун ўзига хос майдонга айланди.