ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилган Дональд Трамп атрофидагилари Украинадаги можарони музлатиб қўйишни режалаштирмоқда, агар Киев НАТОга қўшилишдан вақтинча воз кечса, қурол етказиб бериш давом эттирилади. Бу ҳақда "Wall Street Journal" нашри ўз манбасига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Нашрнинг ёзишича, бу режа можарони музлатиш ва фронт чизиғи бўйлаб қуролсизлантирилган ҳудуд яратишни назарда тутади.
“Трампнинг ўтиш идораси томонидан таклиф қилинган вариантлардан бири […] Киевнинг НАТОга камида 20 йил қўшилмаслик ҳақидаги ваъдасини ўз ичига олади. Бунинг эвазига Қўшма Штатлар Украинани қурол-яроғ билан етказб беришни давом этади”, — дейилади мақолада.
Бироқ демилитаризация қилинган ҳудудда тартибни сақлаш масъулиятини ким ўз зиммасига олиши ноаниқлигича қолмоқда. Манбалардан бири "тинчликпарвар кучлар" таркибига АҚШ қўшинлари ёки БМТ каби АҚШ ҳомийлик қиладиган халқаро ташкилот контингентлари кирмаслигини таъкидлади.
“Биз машғулотларда ва бошқа ёрдамларни бера оламиз, аммо қуроллантириш Европаники бўлади <…> Ва биз бунинг учун пул тўламаймиз. Буни поляклар, немислар, британияликлар ва французлар қилсин”, — деди нашр суҳбатдоши.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп ҳалигача Украина можаросини ҳал қилиш бўйича ҳеч қандай режани маъқулламаган.