ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” ва “Татнефть” геология-қидирув йўналишидаги тадқиқотларни янада ривожлантиришга келишиб олди, дея хабар берди “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, “Татнефть” компанияси раиси билан музокара ўтказилди. Мулоқотда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Проведены переговоры с председателем компании "Татнефть"
© Информационная служба АО "Узбекнефтегаз"
“Музокараларда геология-қидирув йўналишидаги тадқиқотларни янада ривожлантириш, долзарб йўналишларда ўзаро тажриба алмашишни жадаллаштиришга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Музокарада хорижий компаниянинг тажрибаси ва янги технологияларни Жамият тасарруфидаги корхоналарда тадбиқ этиш ҳамда янги ва юқори истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Проведены переговоры с председателем компании "Татнефть"
© Информационная служба АО "Узбекнефтегаз"
Шунингдек, Татнефть” раҳбари жамиятда ташкил этилган “Моделлаштириш” ва “Бурғилаш ишларини бошқариш” марказлари ҳамда “Рақамли кон” лойиҳалари билан яқиндан танишди.