TOШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммитида иштирок этди, дея хабар берди Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати.
Ўзбекистон Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммитида иштирок этди
© Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Бокуда БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Ўзбекистон Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммитида иштирок этди
© Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
“Жаҳон динлари яшил сайёра учун” шиори остида ўтказилган тадбирда дунёнинг 60 тадан зиёд давлатидан 300 нафарга яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қатнашди.
Тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар глобал иқлим ўзгаришининг сабаб ва оқибатлари, табиатни асраш, экологик муаммоларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилиб, бу борада барча диний конфессиялар вакиллари олдида турган вазифалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдиришди.
Ўзбекистон Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммитида иштирок этди
© Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Саммит доирасида президенти маслаҳатчиси ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари хорижлик ҳамкорлар билан қатор музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммитида иштирок этди
© Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Озарбайжон Диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раиси Рамин Мамедов билан учрашувда диний соҳа ходимлари касб-маҳоратини ошириш, махсус курслар ташкил этиш, масс-медиа ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш каби йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш бугунги кунда жуда ҳам долзарб экани атрофлича муҳокама қилинди.