Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатларида туризм хизматлари соҳасини тартибга солишда ўхшашлик бор — ЕИК

ЕИК асосий хизмат кўрсатиш соҳаларида тартибга солувчи шарҳлардан фойдаланиш бўйича тавсиянома ишлаб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларидаги асосий хизмат кўрсатиш соҳаларида тартибга солувчи шарҳлардан фойдаланиш бўйича тавсиянома тайёрлади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳозирги босқичда туризм ва умумий қурилиш хизматлари асосий тармоқлар сифатида белгиланди. Ҳужжатлар 2025 йилгача Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.
Комиссия ЕОИИ давлатларининг ваколатли органлари билан биргаликда туризм ва умумий қурилиш хизматларини тартибга солиш бўйича миллий ва халқаро амалиётни таҳлил қилди ҳамда таҳлилий шарҳлар ва тавсиялар тайёрлади.
ЕИКнинг иқтисодиёт ва молиявий сиёсат бўйича вазири Бахит Султоновнинг сўзларига кўра, тадқиқот шуни кўрсатдики, ЕОИИ мамлакатларида ушбу соҳаларни тартибга солиш асосан ўхшаш: "Таҳлил бизга туризм хизматлари соҳасини тартибга солишда ўхшашлик ва умумий қурилиш ишларини тартибга солиш бўйича миллий чора-тадбирларнинг тубдан бир хиллик борлиги ҳақида хулоса чиқаришга имкон берди."
ЕИК вазири тавсияномани ишлаб чиқиш илғор тажрибаларни ўрганиш, жумладан, шарҳларда келтирилган халқаро тартибга солиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Бу тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун қулай шарт-шароит яратади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда озиқ-овқат маҳсулотларининг янги техник регламентлари кучга кирмоқда