ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “МДҲ давлатларининг темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлиги” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда МДҲга аъзо давлатларнинг темир йўл транспорти кенгаши дирекцияси раиси ўринбосари, "Россия темир йўллари" АЖ йўловчи ва юк ташиш бошқармаси бошлиғи Олег Никитин иштирок этди.
Тошкентда 5-6 ноябрь кунлари МДҲ давлатлари темир йўл транспорти бўйича кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу борадаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қандай? Улар минтақанинг инфратузилмасини ривожлантириш ва иқтисодий интеграцияга қандай таъсир қилади? Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда темир йўл транспорти қандай ривожланмоқда? Қандай янги халқаро туристик маршрутларни ишга тушириш режалаштирилган?
Бу ва бошқа саволларга Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази мехмони жавоб берди.