Трамп АҚШнинг сайланган президенти деб эълон қилинди

Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Дональд Трампни АҚШнинг сайланган президенти деб эълон қилди.
Трампнинг ўзи ҳам АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди. ОАВга кўра, у ғалаба учун зарур бўлган сайловчилар коллегиясининг 270 та овози ўрнига 277 та овозни қўлга киритди.
Трампнинг сайловолди ташвиқоти вакиллари унинг сайловлар давомида бундай муваффақиятли натижаларга эришишини кутмаганликларини айтишди.
Трампнинг сайловдан кейинги нутқида тарафдорларига қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдириб, “MAGA”ни (2016 йилги президентлик кампанияси чоғида Доналд Трамп томонидан оммалашган Америка сиёсий шиори) АҚШ тарихидаги энг буюк сиёсий ҳаракат деб аташдан бошлади.
Сиёсатчи унинг ҳукмронлиги Қўшма Штатлар тарихида "ҳақиқий олтин давр" бўлишига ваъда берди. Трамп бу сайловда сайловчилар коллегиясининг 315 тадан овозини қўлга киритишига ишонишини маълум қилди.
Трампнинг айтишича, республикачилар Вакиллар палатаси устидан назоратни сақлаб қолади ва Сенатда кўпчиликни қўлга киритади.
Трамп Жеймс Дэвид Венсни АҚШ вице-президенти лавозими билан табриклади.
АҚШ президенти сайлови