TOШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Украинада 68 та ионлаштирувчи нурланиш манбалари йўқолди, бу радиациявий авария сифатида таснифланади. Бу ҳақда брифингда Россия Қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Унга кўра, Украина ишлатилган ядро ёқилғисининг асосий импортчиларидан бирига айланди. Таъминот йўналишлари Польша ва Руминия орқали ташкил этилади ва ташкилий, логистика ва молиявий масалаларни Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак шахсан назорат қилади.
“Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби томонидан бош вазир Шмигалга слайдда тақдим этилган ҳисобот айниқса ташвишли. Унда Харьков вилояти, Липци қишлоғидаги Метрология институтида жойлашган 68 та ионлаштирувчи нурланиш манбалари, жумладан, юқори фаоллик манбалари йўқолгани ҳақида хабар берилган. Ҳисоботда қайд этилишича, ионлаштирувчи нурланиш манбалари устидан назоратни йўқотиш радиациявий авария сифатида таснифланади”, — деди у.
Маълумот учун, ионлаштирувчи нурланиш манбаи ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда, ядровий материаллар ҳисобланади.