Олимпия шаҳарчаси илмий-амалий кластерга айлантирилади — спорт вазири

Спорт вазири ва Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёни билан танишди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Олимпия шаҳарчаси илмий-амалий кластерга айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов маълум қилди, деб ёзмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Адҳам Икрамов ва Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёни билан танишди.
Олимпийский городок превратится в научно-практический кластер спорта
Унда яккакураш ва жамоавий спорт турларига ихтисослаштирилган мажмуалардан самарали фойдаланиш, Ўзбекистон давлат спорт академиясининг кафедралари ва федерацияларининг маъмурий бинодаги жойлашуви кўриб чиқилди. Бу борада масъулларга тегишли тошириқлар берилди.
“Вазир мавзу юзасидан фикр билдирар экан, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари асосида бунёд этилаётган мазкур Олимпия шаҳарчаси спортимиз тараққиёти йўлида илмий-амалий кластерга айланиши зарурлигини таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Олимпийский городок превратится в научно-практический кластер спорта
Шунингдек, қурилишга масъул Хитойнинг “CAMC engineering” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия шаҳарчаси келгуси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда. Мусобақалар Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган 29 та спорт тури бўйича ўтказилади. Уларда қитъанинг 45 та давлатидан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Олимпия шаҳарчасида, футбол, волейбол, теннис, чим устида хоккей, енгил атлетика кабилар бўйича 15 та очиқ майдон бўлади. Музей ва офисларни ўз ичига олган маъмурий бино, боғлар, сунъий кўл барпо этилади. Осиё ўйинларидан кейин Олимпия шаҳарчасидан самарали фойдаланилади.