ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik.Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Эшонов Индонезия пойтахтида ўз фаолиятини бошлади, деб хабар берди "Дунё" АА.
Дипломат 57 ёшда. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультети, шунингдек, Давлат қурилиш академиясини тамомлаган.
У 2008 йилдан 2017 йилгача Исроилда элчи лавозимида ишлаган. Янги лавозимга тайинланганига қадар ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ўз фаолиятини олиб борган.
Форс ва инглиз тилларини мукаммал билади.
Ойбек Эшонов 2018-2022 йилларда мамлакатнинг Жакартадаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Розукулов ўрнига тайинланди.