ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik.Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Черногорияда бўлиб ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 13 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
“Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини жамғарган йигитлар умумжамоаси ҳисобда биринчи бўлишди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль: -48 кг: Сайфиддин Собиров, -57 кг: Самандар Олимов, -63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов, -86 кг: Акмалжон Исроилов, -92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев.
Кумуш медаль: -75 кг: Жафарбек Шахбозов, +92 кг: Шаҳзод Полвонов, -48 кг: Жасмин Тоҳирова, -81 кг: Рухшона Парпиева, +81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
Бронза медаль: -54 кг: Собиржон Тастанов, -71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов, -70 кг: Ойша Тоирова.