БРИКС мамлакатларининг жаҳон иқтисодиётидаги улуши Ғарбникига қараганда кўпроқ — Орбан

Орбан БРИКС давлатларининг жаҳон иқтисодиётидаги ролини баҳолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. БРИКС саммити, агар у 20 йил аввал бўлиб ўтганда, жиддий янгиликка айланмаган бўларди, аммо ҳозир бу давлатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши Ғарб давлатлариникидан ошиб кетди. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Kossuth радиосида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Бир ҳафта олдин Қозонда Шарқий Жаҳон саммити бўлиб ўтди, булар БРИКС давлатлари: Хитой, Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Жанубий Африка – улар энди кенгайди, 10 дан ортиқ давлат бор ва уларнинг барчаси Қозонда учрашди. Бу шарқий дунё иқтисодиёти. Йигирма йил олдин бу жиддий янгилик бўлмасди, аммо ҳозир бу мамлакатлар глобал иқтисодий кўрсаткичларда Ғарб дунёси иқтисодиётига қараганда каттароқ улушга эга", — деди бош вазир.
Венгрия Бош вазири 7 ноябрь куни “Ғарб дунёси саммити” – Европа сиёсий ҳамжамиятининг бўлиб ўтишини айтди ва уни “Венгрия тарихидаги энг йирик дипломатик воқеа” деб атади. Чунки Будапештга 40 дан ортиқ давлат раҳбарлари, яъни нафақат Европа Иттифоқидан, балки Туркия, Буюк Британия, Кавказорти ва Ғарбий Болқон мамлакатларидан ҳам келади.
Орбаннинг сўзларига кўра, саммитда Европа рақобатбардошлигининг пасайиши ва вазиятни яхшилашнинг мумкин бўлган йўллари, шунингдек, АҚШ сайловларидан кейин дунёда рўй бераётган геосиёсий ўзгаришлар муҳокама қилинади.