Ўзбекистон ва ЕОИИ

Рақамли инфратузилма ЕОИИ тараққиётининг асосидир — ЕИК вазири

ЕОИИнинг рақамли тизимга ўтиш бўйича асосий йўналишлари қаторида, биринчи навбатда, рақамли инфратузилмани ривожлантиришни қайд этиш лозим, деди Арзибек Кожошев.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Рақамли инфратузилма Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) тараққиётининг асосидир. Бу фикрни 1 ноябрь куни МГИМОда бўлиб ўтган “Транспортда барқарор ҳаракатчанликни рақамли ўзгартириш” мавзусидаги давра суҳбатида Евроосиё иқтисодий кенгаши (ЕИК) Энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев билдирди.
ЕИК вазири ўз нутқида интеграция компоненти ва унинг ҳаракатчанликни таъминлашдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда транспортнинг барча тармоқларида рақамли ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида маълумот берди.
“ЕОИИнинг рақамли тизимга ўтиш бўйича асосий йўналишлари қаторида, биринчи навбатда, рақамли инфратузилмани ривожлантиришни қайд этиш лозим. Ва, албатта, интеграция жараёнларини бошқариш трансформацияси”, — деди Арзибек Кожошев.
Тадбир иштирокчилари ЕОИИни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида Евроосиё маконида ягона транспорт рақамли схемасини яратиш муҳимлигини таъкидладилар.
Сўз якунида Арзибек Кожошев транспортни ривожлантиришнинг илғор тажрибаларини жорий этиш ва тарғиб қилиш бўйича Комиссия ва илмий ҳамжамият ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК: Ўзбекистоннинг рақобат ва рақамлаштиришдаги тажрибаси ЕОИИда катта қизиқиш уйғотмоқда