Ўзбекистонда маҳбуслар сони МДҲ бўйича энг кам

Бу ҳақида жазони ижро этиш муассасалари бошқаруви стратегиялари муҳокамасида маълум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон маҳбуслар сони МДҲда энг кам, деди Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов жазони ижро этиш муассасалари бошқарувига бағишланган давра суҳбатида.

"Бугунги кунда мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар сони ҳар 100 минг аҳолига ҳисоблаганда 68 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар орасида энг паст даражада", - деди Саидов.

Шунингдек, Саидов аҳоли орасида салбий ном топган “Тоштурма” ва “Жаслиқ” колонияларининг тугатилганини қайд этди ва 2019 йил 1 январдан бошлаб пробация фаолияти йўлга қўйилганини эсга олди.