АҚШ вa НАТО Қора денгизга кириб олишни истайди – Патрушев

Қора ва Азов денгизлари Россия хавфсизлиги учун ўта муҳим ҳудудлар ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Қўшма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари ҳарбий мақсадларда Европанинг ички сув йўлларидан фойдаланиб (Дунай дарёси) Қора денгизга чиқишни истайди, деди Россия президенти ёрдамчиси, Россия Федерацияси Денгизчилик коллегияси раиси Николай Патрушев.

Вашингтон ва унинг иттифоқчилари "бор кучлари билан ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқдалар, жумладан, жаҳон океанида ҳам", деди Патрушев Қримда кемасозлик масалалари бўйича йиғилишда.
Унинг сўзларига кўра, НАТО Қора денгиздаги ўз ҳарбий-денгиз кучлари сонини кенгайтиришни истайди. Улар ушбу мақсадда ҳатто Монтрё конвенцияси билан белгиланган Қора денгиз бўғозлари режимини ўзгартириш, Дунай орқали Қора денгизга чиқиш учун Европанинг ички сув йўлларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш режаларини ишлаб чиқмоқда.

Шунингдек, ташриф давомида Николай Патрушев Қрим яриморолидаги кемасозлик корхоналари фаолияти билан танишди корхона раҳбарлари билан учрашди.
Монтрё конвенцияси

1936 йилда қабул қилинган бўлиб, Босфор ва Дарданелла бўғозлари устидан Туркия назоратини тасдиқлайди. Унга кўра, Қора денгизга фақат унинг қирғоғида жойлашган давлатлар ҳарбий кемалари чекловларсиз кириб-чиқиши мумкин. Бошқа давлатларнинг эса фақат кичик ҳарбий кемалари фақат 21 суткага кириши мумкин. Туркия исталган давлат ҳарбий кемалари киришини чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга.