Россия бош вазири ўринбосари, Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири Тошкентга келди

Меҳмонлар Ғалаба боғига ташриф буюриб, "Матонат мадҳияси" монументи пойига гулчамбар қўйишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Тошкентга Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко ҳамда Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири Алексей Чекунов келди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
В Ташкенте с рабочим визитом находятся заместитель Председателя Правительства Российской Федерации Дмитрий Чернышенко, а также министр РФ по развитию Дальнего Востока и Арктики Алексей Чекунков
Бугун улар Ғалаба боғига ташриф буюриб, "Матонат мадҳияси" монументи пойига гулчамбар қўйишди. Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи музей билан танишишди.
В Ташкенте с рабочим визитом находятся заместитель Председателя Правительства Российской Федерации Дмитрий Чернышенко, а также министр РФ по развитию Дальнего Востока и Арктики Алексей Чекунков
Чернишенко Ўзбекистонда икки кунлик амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф дастури қатор тадбирларни ўз ичига олади, жумладан, "Келажак ўйинлари кубоги йўли 2.0" роуд шоусига бағишланган маросимларда иштирок этиш ва А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали кампусининг очилиши.
Бош вазир ўринбосари Россия томонидан амалга оширилаётган гуманитар лойиҳаларда иштирок этаётган ўқитувчилар билан учрашади, қатор икки томонлама учрашувлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳам режалаштирган.