Ядро қуролидан фойдаланиш хавфсизликни таъминлаш учун энг охирги чора — Путин

Россия етакчиси ядро қуролидан фойдаланиш мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг экстремал чораси эканини таъкидлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ядро қуролидан фойдаланиш мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун энг охирги чора ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин стратегик ядровий тийиб туриш кучлари машғулотлари чоғида маълум қилди.

“Россия ядро қуролидан фойдаланиш давлат хавфсизлигини таъминлашнинг ўта истисно чораси эканлиги ҳақидаги принципиал позициясини тасдиқлайди. Шу билан бирга, айнан ядро триадаси мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигининг ишончли кафолати бўлиб қолаётганини яхши тушунамиз. Стратегик тийиб туриш муаммоларини ҳал қилиш, шунингдек, глобал барқарорликнинг объектив омиллари сифатида дунёда ядровий тенглик ва кучлар мувозанатини сақлаш имконини беради”, — деди Россия давлат раҳбари.

Россия президенти Владимир Путин стратегик ядровий тийиб турувчи кучлар ўқув машғулотларини ўтказди.
"Бугун биз стратегик кучларнинг навбатдаги машғулотини ўтказмоқдамиз (ядровий) биз мансабдор шахсларнинг баллистик ва қанотли ракеталарнинг амалий учирилиши билан ядро қуролидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича ҳаракатларини машқ қиламиз", — деди у.
Путин ядро қуролидан фойдаланиш мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг экстремал чораси эканини таъкидлади.

“Таъкидлаб ўтаман: биз янги қуролланиш пойгасига тушмаймиз, аммо биз ядровий кучларни керакли даражада ушлаб турамиз”, — деди Россия президенти.

Унинг таъкидлашича, дунёда кескинликнинг кучайиши ва янги ташқи таҳдидларнинг пайдо бўлиши доимо жанговар фойдаланишга тайёр бўлган замонавий стратегик тўхтатувчи кучларга эга бўлиш муҳимлигини кўрсатади. Шу сабабли Москва барча таркибий қисмларини яхшилашни давом эттиради, бунинг учун мамлакат ресурсларига эга.