Тошкентда инфографика яратиш бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди

Халқаро журналистика факультети талабалари учун дарс SputnikPRO лойиҳаси доирасида ташкил қилинди.
Sputnik
Тошкентда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети биносида инфографика яратиш бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат дарсини эксперт сифатида Sputnik Ўзбекистон инфографикаси дизайнери Ярослав Пронько олиб борди.
Халқаро журналистика факультети талабалари инфографика турлари, техник топшириқларяратиш устида ишлаш ва у қандай вазифаларни ҳал қилиши ҳақида маълумот олишди.
"Дизайнер маърузачи билан мулоқот, унинг тақдимотлари ва тақдим этилган ҳар бир маълумот жуда содда ва тушунарли тилда баён қилинди. Инфографика ҳақида фойдали билимларга эга бўлдик. Мен илгари бундай маҳорат дарсларида қатнашмаган эдим ва бугун менга ҳақиқатдан жуда ёқди. Маърузачи юқори малакали мутахассис эканлиги сезилди ва у бўлишган ҳамма нарса жуда фойдали бўлди. Университетимизда шундай маҳорат дарслари тез-тез ўтказилса, хурсанд бўлардим”, – деди талаба Мухлиса Оқбўтаева.
Филология фанлари доктори Дилноза Аминованинг сўзларига кўра, ҳар бир ўқитувчи ўз дарсларини визуаллаштиришга ҳаракат қилиши керак.
"Чунки бугунги кунда ўқувчилар матнлардан кўра инфографика, жадвал ва диаграммалар кўринишида маълумотниқабул қилишни афзал кўрмоқда. Мен ўз дарсларимда айнан шу услублардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Бу жуда яхши самара беради", – деди Аминова.
Маҳорат дарсидан сўнг талабалар маърузачи билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.