TOШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Россия компаниялари Ўзбекистон билан нефт-газ соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси маълум қилди.
Шу кунларда Тошкентга “Газ саноатида янги технологиялар” асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг ташрифи бўлиб ўтмоқда. Ускуналар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси "Газ саноатида янги технологиялар" 2012 йилда "Газпром" ОАЖ кўмагида ташкил этилган.
Делегация таркибига 4 та корхона кирди: "Энергомера" АЖ, "АтлантикТрансгазСистема" АЖ, "Термогаз" МЧЖ, "МехМаш" МЧЖ.
“Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонасида Россия компаниялари вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда республикада нефт-газ, энергетика ва газ транспорти тармоқларини ривожлантиришнинг умумий тенденциялари ҳамда ушбу тармоқларнинг бугунги кундаги эҳтиёжлари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, яқин кунларда ўзбекистонлик салоҳиятли контрагентлар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.