TOШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилади ва мамлакатнинг рақобат ва рақамлаштириш соҳасидаги тажрибаси Иттифоқда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу ҳақда ЕИК рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович маълум қилди.
Рақамли бозорлар ва электрон платформалар фаолиятини ўрганишда қўлланиладиган умумий ёндашувларни шакллантиришга бағишланган онлайн семинар-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатидаги тажрибаси тақдим этилди.
ЕЭК и Узбекистан обменялись опытом антимонопольного регулирования цифровых рынков
Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев рақамли платформаларни монополияга қарши тартибга солишнинг янги ҳуқуқий асослари ҳақида тақдимот қилди.
Рақамли платформалар турлари, уларнинг устун мавқеини аниқлаш мезонлари, тегишли талаб ва тақиқлар, Ўзбекистонда ўтказилган электрон савдо майдончаларининг дастлабки таҳлили натижалари муҳокама қилинди. Қорабоев монополияга қарши тартибга солиш ва уни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.
Томонлар бозор ҳокимиятини ўрнатишнинг универсал мезонлари ва умуман рақамли платформалар фаолиятини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлашувлар форматида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
ЕЭК и Узбекистан обменялись опытом антимонопольного регулирования цифровых рынков
© © ЕЭК
“Биз давлатлар билан биргаликда ЕОИИда рақамли бозорларни тартибга солиш бўйича уйғунлашган ёндашувларни ишлаб чиқишга ҳаракат қиламиз”, — деди Максим Ермолович.
Қайд этилишича, рақамли соҳада қўшимча ваколатларни ривожлантириш учун қўшма тренинглар ва ходимларнинг ўзаро тренингларини ташкил этишни режалаштирмоқда.