Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Парламент сайловида 29,58 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди

Парламент сайлови жараёнларида 5 миллиондан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган парламент сайловларида соат 11:00 ҳолатига 29,58 фоиз сайловчи овоз берди. Бу ҳақда брифингда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
“Соат 11:00 ҳолатига мамлакатимиз бўйича сайловчилар рўйҳатига киритилган сайловчиларнинг 5 млн 900 минг 243 нафари ёки 29,58 фоизи сайловчи овоз беришда иштирок этди”, — деди Баҳром Қўчқоров.
Ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон республикаси - 25,61 фоиз;
Андижон вилояти - 33, 24 фоиз;
Бухоро вилояти - 30, 23 фоиз;
Жиззах вилояти - 32,47 фоиз;
Навоий вилояти - 31,83 фоиз;
Наманган вилояти - 29, 74 фоиз;
Самарқанд вилояти - 30,02 фоиз;
Сирдарё вилояти - 34,63 фоиз;
Сурхондарё вилояти - 29,47 фоиз;
Тошкент вилояти - 25,86 фоиз;
Фарғона вилояти - 34,90 фоиз;
Хоразм вилояти - 33,27 фоиз;
Қашқадарё вилояти - 27,76 фоиз;
Тошкент шаҳри - 21,19 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 нафардан ортиқ кузатувчи кузатиб боради.
Мамлакатда сайловчилар ягона электрон рўйхатига 19 944 859 нафар сайловчи киритилди. Сайловда илк маротаба қатнашадиган ёшлар 506,8 минг нафарни ташкил этади.