Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Парламент сайловлари ўтган деб ҳисобланади — МСК

Ўзбекистон парламенти сайловларида 47,62 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламенти сайловларида соат 13:00 ҳолатига 47,62 фоиз сайловчи овоз берди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров брифингда маълум қилди.
Баҳром Қўчқоровга кўра, соат 13:00 ҳолатига Ўзбекистон парламенти сайловларида 9 млн 498 минг 589 нафар ёки 47,62 фоиз сайловчи овоз берди.

“Сайлов кодексининг 96-моддасига биноан, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади. Ушбу рақамлар МСК томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтган деб ҳисоблашга асос бўла олади. Албатта, якуний хулоса овоз бериш натижаларидан келиб чиқиб берилади”, — деди у.

Ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон республикаси - 42,87 фоиз;
Андижон вилояти - 48,12 фоиз;
Бухоро вилояти - 44, 01 фоиз;
Жиззах вилояти - 53,41 фоиз;
Навоий вилояти - 46,83 фоиз;
Наманган вилояти - 48, 67 фоиз;
Самарқанд вилояти - 50,55 фоиз;
Сирдарё вилояти - 50,23 фоиз;
Сурхондарё вилояти - 46,59 фоиз;
Тошкент вилояти - 45,52 фоиз;
Фарғона вилояти - 51,24 фоиз;
Хоразм вилояти - 48,88 фоиз;
Қашқадарё вилояти - 49,12 фоиз;
Тошкент шаҳри - 41,09 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 нафардан ортиқ кузатувчи кузатиб боради.
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди