Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон парламенти сайловларида 71,52 фоиз сайловчи овоз берди

Соат 17:00 ҳаолатига 14 миллиондан ортиқ сайловчи овоз бериш жараёнларида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламенти сайловларида соат 17:00 ҳолатига 71,52 фоиз сайловчи овоз берди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 14 млн 264 минг 994 нафар ёки 71,52 фоиз фуқаролар сайловда овоз берди.

“Ҳозирга қадар Владивосток, Токио, Сеул, Гуанчжоу, Пекин, Шанхай, Куала-Лумпур ва Сингапур сайлов участкаларида овоз бериш якунланди. Ушбу сайлов участкаларида сайлов натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланди”, —деди у.

Тошкент вақти билан соат 17:00 да Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги сайлов участкаларида овоз бериш бошланди. Бошқа хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 нафардан ортиқ кузатувчи кузатиб боради.