ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Казбек Тайсаев иштирокида Ўзбекистон парламенти сайловларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 нафардан ортиқ кузатувчи кузатиб боради.