ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Россия Федерацияси сенатори иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот марказининг бу галги меҳмони Россия Федерацияси сенатори, Федерация Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссия ҳамраиси, “Россия-Ўзбекистон” дўстлик жамияти раиси Иляс Умаханов.
Анжуман 27 октябрь куни бўлиб ўтаётган Ўзбекистондаги парламент сайловларига бағишланган.