Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи қолдирилди

26 октябрь куни Саидов ва Лавров телефон орқали мулоқот қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 28-29 октябрь кунларига режалаштирилган Ўзбекистонга ташрифи иш жадвалидаги ўзгаришлар туфайли қолдирилди. Бу бўйича Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Лавровнинг телефон мулоқотида келишувга эришилди.
Мулоқотда икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб мавзулари, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада бойитиш, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Сергей Лавров Ўзбекистонда президент, вазир, ўқитувчи ва талабалар билан учрашади