ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Кеча, 25 октябрь куни Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Йўл 2021-2024 йилларда 323 миллион долларлик лойиҳа эвазига замонавий қилиб қайта қурилди. Давлат раҳбари маросимда ушбу йўлнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди.
Сдан в эксплуатацию реконструированный 240-километровый участок автомобильной дороги Кунград – Бейнеу.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Энди мамлакатимиз ҳудудларидан халқаро ташувлар масофаси 1 минг километргача, транспорт харажатлари эса 25 фоизгача камаяди. Бу йўл юртимизни Каспий ва Қора денгиз портлари орқали Европа бозорлари билан ишончли боғлайдиган логистика тармоғига айланади. Яна бир муҳим жиҳати – “А-380” халқаро йўлагининг Ўзбекистондан ўтган қисмида кунлик транспорт қатнови 3 карра ошади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳисоб-китобларга кўра, янги йўл атрофида 200 дан зиёд савдо-сервис объекти ва саноат корхонаси пайдо бўлади. Шунинг ҳисобидан дастлаб 2 мингта, келгусида эса яна 5 мингта иш ўрни ташкил қилинади.
Сдан в эксплуатацию реконструированный 240-километровый участок автомобильной дороги Кунград – Бейнеу
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент мазкур лойиҳада иштирок этган қурувчи ва ишчиларга, Осиё тараққиёт банкига, Туркия, Озарбайжон ва хитойлик пудратчиларга, Жанубий Корея ва италиялик консультантларга миннатдорлик билдирди.
“Йўл ва кўприк қуриб, одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш энг савобли ишлар қаторида туради. Биз бунёдкор йўлсозларнинг тимсолида ана шундай олижаноб, элнинг дуоси ва раҳматига сазовор бўлиб келаётган заҳматкаш инсонларни кўрамиз. Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган бундай эзгу ишларимиз янада кўпайсин”, – деди давлат раҳбари.
Сдан в эксплуатацию реконструированный 240-километровый участок автомобильной дороги Кунград – Бейнеу.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мазкур 240 километр йўлнинг икки томони – Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани ҳамда “Довуд ота” божхона постида ҳозир бўлганлар телекўприк орқали алоқага чиқди. Мирзиёев мамнуният билан йўлнинг очилишига рухсат берди. Ушбу қувончли воқеа билан барчани муборакбод этди.
Маросимда давлат идоралари ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди.
Сдан в эксплуатацию реконструированный 240-километровый участок автомобильной дороги Кунград – Бейнеу.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шу ерда давлат раҳбарига муҳандислик иншоотларини мониторинг қилиш тизими тақдимот қилинди. Унга кўра, кўприкларнинг муайян нуқталарига электрон узатгичлар ўрнатилади. Улар оқали мустаҳкамлик ва хавфсизлик даражаси, ҳозиргидек белгиланган муддатларда эмас, доимий назорат қилиб борилади. Кундалик меъёрдан ўзгариш сезилса, муаммо тезда аниқланиб, вақтида чора кўрилади. Бу кўприкларнинг узоқ вақт яхши сақланишини таъминлайди.
Шунингдек, бу тизим натижасида маблағ тежалади. 20 га яқин қоғоз шаклдаги ҳисоботлар рақамлаштирилади. Мониторинг маълумотлари 30 йилгача сақланади.
Шундай биринчи лойиҳа Тошкент халқаро аэропортига элтувчи, Бобур кўчасидаги янги йўл ўтказгичда қўлланди. Маросимда ушбу транспорт боғламаси ҳам тўлиқ очилди. Унинг умумий узунлиги 702 метр, эни 46 метр. Шунингдек, 2 та айлана ва 4 та ёйсимон “қанот”лар барпо этилиб, Кичик ҳалқа йўли ҳамда Содиқ Толипов кўчалари билан самарали боғланган. Ушбу транспорт боғламаси 1 соат ичида 5 мингта, бир кеча-кундузда 132 мингта автомобилни ўтказиш қувватига эга бўлди.
Сдан в эксплуатацию реконструированный 240-километровый участок автомобильной дороги Кунград – Бейнеу.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент бу тизимни аввал пойтахтдаги 114 та кўприкда ва кейинчалик барча кўприкларда татбиқ этиш зарурлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда кейинги саккиз йилда 2 минг километр йўл қайтадан қурилган, 100 минг километри таъмирланган. Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда келгуси йил яна минг километр йўл қуриш бўйича 10 та йирик лойиҳа режалаштирилган.