Нарзуллаевлар сулоласининг кулолчилик уй-музейи — қизиқарли фотолар

Aбдулло Нарзуллаев нафақат кулолчилик устаси, балки жаҳон миқёсида ўзбек санъати шарафини ҳимоя қилаётган халқаро тадбирларнинг фаол иштирокчисидир.
Sputnik
Уста Aбдулло Нарзуллаевнинг саъй-ҳаракатлари билан Ғиждувонда Ибодулло Нарзуллаев номидаги Миллий кулолчилик уй-музейи ташкил этилган бўлиб, унда кулолчилик музейи, кўргазмалар зали, кулолчилик, каштачилик, гиламдўзлик устахоналари жойлашган.
"Музей очилганидан буён ўнлаб шогирдлар фаол таҳсил олиб келишмоқда, айни пайтда ўн нафари кулолчилик, саксондан зиёди каштачилик, яна ўн нафари гиламдўзлик сирларини ўзлаштирмоқда", – дейди устанинг тўнғич қизи Дилноза Нарзуллаева.
Aбдулло ака ота-боболари қолдирган анъанавий ҳунармандчиликни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда. 2021 йилда Aбдулло Нарзуллаевга шахсан президент томонидан “Ўзбекистон халқ устаси” фахрий унвони берилган.
1997 йилда Нарзуллаев кўмагида анъанавий Ғиждувон каштаси қайта тикланди, бу ноёб техникани сақлаб қолиш ва уларни кейинги авлодларга етказиш имконини берди. Унинг онаси Мустабшира Баракаева 9 нафар қиз, 2 нафар келин ва невараларига авлоддан-авлодга ўтиб келаётган каштачилик техникаси ва нақшларининг ўзига хос услубини ўргатмоқда.
Ўзининг ёрқин ранглари ва мураккаб нақшлари билан машҳур бўлган сўзана каштаси Ғиждувон маданиятида чуқур илдизларга эга. Қизлар бу санъатни ёшлигидан ўзлаштира бошлаган, ўз маҳрига намуналар яратган. Сўзана, шунингдек, турмуш қурган аёл ва унинг онаси ўртасидаги "мактуб" сифатида ишлатилган, бу ерда нақшлар рамзий маънога эга эди. Aнъанавий каштачилик бўйича етакчи мутахассислардан бири Мавлуда Нарзуллаева турли ёшдаги аёлларни ўқитиб, уларга билим ва кўникмаларини беради. Унинг шогирдлари анъаналарни давом эттириб, турли кўргазма ва танловларда ўз истеъдодларини намойиш этиб келишмоқда.
Aбдулло Нарзуллаев нафақат кулолчилик устаси, балки жаҳон миқёсида ўзбек санъати шарафини ҳимоя қилаётган халқаро тадбирларнинг фаол иштирокчисидир. Унинг асарлари 160 дан ортиқ кўргазмаларда намойиш этилган, у ерда совринли ўринларни эгаллаган ва мукофотларга сазовор бўлган. 2019 йилдан буён унинг қизи Махфузабону Нарзуллаева ўз шогирдларига ушбу мураккаб ҳунармандчилик сирларини ўргатиб, "Бухоро ипак гиламлари" тўқиш анъаналарини янгилади. Устанинг яна бир қизи Дилноза Нарзуллаева кулолчиликда ўзига хос йўналиш бўлган ҳуштак-ўйинчоқлар ясаш билан шуғулланади. Деярли ҳар бир кулолчилик марказида “учпулак”, “ушпулак”, “аджуба”, “хуштак” деб аталадиган ҳуштак-ўйинчоқлар тайёрланади.
Ибодулло Нарзуллаев номидаги Миллий кулолчилик уй-музейи ўзбек ҳунармандчилигини асраб-авайлаш ва ривожлантиришнинг муҳим марказига айланди. Устозлар ва уларнинг шогирдларининг саъй-ҳаракатлари туфайли қадим замонлардан бошланган анъаналар яшаб, ривожланиб бормоқда. Ҳар ким музейга ташриф буюриши, ишлаб чиқариш жараёни билан танишиши ва ўқув курсларида қатнашиши мумкин, бу эса ўзбек ҳунармандчилик санъатининг бетакрор меросини янада чуқурроқ англаш имконини беради. Нарзуллаевлар оиласи бу анъаналарни авлоддан-авлодга етказиш орқали қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Sputnik Ўзбекистон жараёнлардан қизиқарли фотоларни тақдим этади.
1 / 21

Гулбаҳор Нарзуллаева ва унинг қизлари ипак иплар ва табиий бўёқлардан фойдаланган ҳолда ўзига хос нақшлар яратишмоқда

2 / 21

Бигизда "йурма" услубида кашта тикиш жараёни

3 / 21

Машҳур каштадўз уста Мавлуда Нарзуллаева сайёҳларга француз тилида экскурсия ўтмоқда

4 / 21

Ипак гилам тўқиш жараёни

5 / 21

Ҳасан Шарипов ва Дилноза Нарзуллаева сопол лаганларга анъанавий нақш композицияларини солиш муҳокамасида

6 / 21

Қўлда тикилган сўзанада акс этган анор нақши серфарзандлик ва оила рамзини билдиради

7 / 21

Ўзбекистон Республикаси Халқ устаси Aбдулло Нарзуллаев Ғиждувон шаҳрида "Ибодулло Нарзуллаев номидаги миллий кулолчилик уй-музейи"ни ташкил этиш баробарида, анъанавий каштачилик ва Бухоро ипак гиламлари тўқимачилигини ҳам йўлга қўйган ташаббускор

8 / 21

Гиламдўзларнинг нафис меҳнати

9 / 21

Ҳуштак ясаш жараёни

10 / 21

Ота ва қиз кулолчилик устахонасида

11 / 21

Гилам тўқиш устахонаси

12 / 21

"Анор" сўзанаси. Муаллифлар: Мавлуда Нарзуллаева ва Гулбаҳор Нарзуллаевалар. Ғиждувон, 2021 йил. Ипак матода ипак иплар билан тикилган.

13 / 21

Маҳфузабону Нарзуллаева иш устида

14 / 21

Уч истеъдодли авлод : ота, қиз ва набира

15 / 21

Тайёр маҳсулот - ҳуштак

16 / 21

Икки авлоднинг нақш чизиш жараёнидан лавҳа

17 / 21

Бетакрор Ғиждувон лаганлари

18 / 21

Дилноза Нарзуллаева кулолчилик соҳаларидан бири ҳисобланган ўйинчоқ ҳуштаклари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Суратда кулол буюмни бўяш жараёни

19 / 21

"Юлдуз" сўзанаси. Муаллифлар: Мавлуда Нарзуллаева ва Гулбаҳор Нарзуллаевалар. Ғиждувон, 2020 йил. Ипак матода ипак иплар билан "йўрма" услубида тикилган

20 / 21

Нарзуллаевлар сулоласи барчани кулолчилик музейи ва ҳунармандчилик марказига ташриф буюришга таклиф қилади. У ерда ишлаб чиқариш жараёни билан танишибгина қолмай, устанинг уй-музейида оиласи билан бирга яшаб, кулолчилик сирларини шахсан усталардан ўрганишлари мумкин бўлади

21 / 21

Сўзананинг яратилиш жараёни